Латвия Россия билан чегарада “аждар тишлари”ни ўрнатишни бошлади

    Латвия Россия билан чегарада мудофаа чизиғини қуришга киришди.

    Европарламент депутати ва Рига собиқ раҳбари Нил Ушаков ўзининг Telegram-каналида чегара зонасида танкка қарши тўсиқлар – “аждар тишлари” тасвирланган видеони эълон қилди.

    Аввалроқ Польша, Литва, Латвия ва Эстония альянсни Москвадан келаётган ҳарбий таҳдидлар ва “бошқа зарарли ҳаракатлар”дан ҳимоя қилиш учун Европа Иттифоқининг Россия ва Беларусь билан чегарасида мудофаа чизиғини қуришга чақирган эди.

    Бу давлатлар раҳбарларининг Европа Иттифоқи раҳбариятига йўллаган мактубида чегарада мудофаа инфратузилмасининг пайдо бўлиши Европа Иттифоқини ҳарбий ва гибрид таҳдидлардан ҳимоя қилиш масаласини ҳал қилиши таъкидланган. Гибрид таҳдидларга ҳарбий ва ноҳарбий таҳдидлар, шунингдек дезинформация, киберҳужумлар, иқтисодий босим ва чегарада миграция инқирозини келтириб чиқаришга уринишлар киради, деб хабар беради gazeta.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates