Юрак нуқсони бор болаларга ташхис бепул қўйилади

    Саломатлик 30 октябр 2020 1493

    Дунё статистикаси бўйича янги туғилган чақалоқларнинг 0,8−1,2 фоизи юрак нуқсони билан дунёга келади. Ўзбекистонда йилига 600 минг чақалоқ туғилса, уларнинг 5000−5500га яқини мазкур туғма хасталикка чалинган бўлади.

    Республикада узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келаётган академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази барча вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасидан туғма юрак нуқсони бор болаларни бепул диагностика қилишини маълум қилди. Ушбу хайрия акцияси 2 ноябрдан 8 ноябргача ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

    Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМда туғма юрак нуқсонлари бўлими мавжуд бўлиб, 50 ўринга мўлжалланган. Ҳар йили ушбу бўлимда 750 га яқин туғма юрак нуқсони бор болаларда жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказиб келинмоқда.

    «Акциядан мақсад, туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган болаларнинг соғлиғини тиклашга кўмаклашиш», — дея маълум қилди академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ тиббиёт маркази маъмурияти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates