Юридик шахслар мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдаги имтиёзлардан қандай фойдаланади?

    Жорий йилнинг 5 май куни “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонунига асосан Солиқ кодексининг 75-моддаси ўн биринчи қисм билан тўлдирилди.

    Унга мувофиқ, Солиқ кодексининг 483-моддасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш тарзида берилган солиқ имтиёзларига эга бўлган солиқ тўловчилар мазкур солиқларни ушбу солиқлардан ҳисобланган сумманинг бир фоизи миқдорида тўлайди.

    Мазкур қоида Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилган. Ушбу ўзгаришлар мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилган солиқ тўловчиларнинг ва солиқдан озод этилган солиқ обектларини ҳисобини юритиш мақсадида киритилган.

    Солиқ кодексининг 483-моддасига мувофиқ қуйидагилар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинади:

    – Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳри ва тумани учун “ўсиш нуқтаси” деб белгиланган фаолият турларини амалга ошираётган янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субектлари 2024 йил 1 январга қадар бўлган муддатга;

    – Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида жойлашган, янгидан ташкил этилган саноат соҳасидаги тадбиркорлик субектлари 2024 йил 1 январга қадар бўлган муддатга;

    – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан аниқланган рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ва оғир шароитлардаги 45 та маҳалла ва овулларда жойлашган, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субектлари 2026 йил 1 январга қадар бўлган муддатга;

    – Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Қизириқ, Музработ, Шеробод туманларида, тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу туманларда (ҳудудларда) ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субектлари 2024 йил 1 январга қадар бўлган муддатга;

    – Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ҳамда паррандачилик хўжаликлари 2022 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатга.

    Муҳаббат ХОЛИҚУЛОВА,

    Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро

    давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates