Юридик хизмат кўрсатиш марказлари нима иш қилади?

    Фикр 3 март 2023 2522

    Бугунги кунда республиканинг барча туман ва шаҳарларида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилди.

    Бу эса қисқа муддатларда ўзининг ижобий самарасини кўрсатди. Юридик хизмат кўрсатиладиган давлат идораларининг марказларга юбориладиган ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнларини электрон шаклга ўтказувчи «E-huquqshunos» электрон тизими яратилди. Иш юритуви тўлиқ рақамлаштирилиб, қоғозбозлик барҳам топди.

    207 та туман ва шаҳарлардаги 2 мингдан ортиқ давлат органларида ҳуқуқни бир хил қўллаш амалиёти шаклланди ҳамда аҳолига ва бевосита ижрочиларга қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтиришнинг янги бўғини яратилди.

    Фарғона вилояти Бешариқ туман Тиббиёт бирлашмасида бош ҳисобчи Шукуржон Турдиев туман юридик хизмат кўрсатиш марказига тиббий жиҳозлар билан боғлиқ шартномаларнинг ҳуқуқий жиҳатдан барқарор тузилиши бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар олгани келган.

    — Давлат хизматчилари учун Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг адлия тизимида фаолият бошлаши айни муддао бўлди, —дейди Шукуржон Турдиев. — Авваллари ҳужжатларнинг қонунга мувофиқлиги юзасидан турли ўрганишларда «юрак ҳовучлаб» турардик. Энди эса иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари, 360 турдаги дори воситаларини сотиб олишда тузиладиган шартномалар юзасидан тайёрланадиган ҳужжатларнинг қонунга мувофиқлигини марказлардан тизим орқали кўрикдан ўтказиб олиш етарли бўляпти.

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси тизимидаги марказлар томонидан айни кунларда 22 та соҳада 2 минг 395 та давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиляпти. Шундан 967 таси умумий ўрта таълим мактаблари, 893 та мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 200 дан ортиқ кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади.

    — Таҳлилларга кўра, «E-huquqshunos» электрон тизими орқали ҳужжатларни айланиши ҳисобига ўртача бир миллиондан ортиқ қоғоз кўринишидаги ҳужжатлар иқтисод қилинган, — дейди Фарғона вилоят адлия бошқармаси катта маслаҳатчиси Абдували Ғуломов. — Янада аниқроқ айтганда, вилоят бўйича 4 тоннадан ортиқ қоғоз — ҳамда шунга мутаносиб равишда меҳнат ва вақт ресурслари тежалган.

    Таъкидлаш лозимки, марказлар ташкил этилгунга қадар турли ташкилотларнинг 350 дан ортиқ ҳужжатлар суд ва прокуратура органлари томонидан бекор қилинган бўлса, 2022 йилда бу кўрсатгич 70 баробарга камайган.

    — Марказлар ташкил этилгунга қадар тумандаги давлат органларида битта юрист штат бирлиги мавжуд бўлиб, ўзаро тажриба алмашиш ва муаммоларни коллегиал тарзда ҳал этиш имконияти бўлмаган, — дейди Фарғона вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Хусан Иномов. — Энди эса давлат органларининг 207 ҳудуддаги 2 мингдан ортиқ бўлинмаларида бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланди. Аҳоли ва органларга тезкор ва сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

    Юридик хизмат ходимларининг тўлиқ мустақиллиги таъминланиши орқали уларнинг иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолатларига барҳам берилди. Эътиборли жиҳати шундаки, Марказлар хулосаси асосида қабул қилинган ҳужжатлар — ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ёки суд орқали шу кунгача аксарияти бекор қилинмади.
    Дастлабки даврда айрим шахслар томонидан марказларнинг ишга туширилишига нисбатан салбий тахминлар, прогнозлар илгари сурилган эди. Аммо амалда мазкур тизим олдига қўйилган мақсадларга босқичма-босқич эришиб бориляпти.

    Адлия вазирлиги томонидан бугунги кунда туман ва шаҳарлардаги бандлик, солиқ, қишлоқ хўжалиги ҳамда республикадаги барча давлат мактаблари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва оилавий поликлиникалар каби 20 дан ортиқ ташкилотларга марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиляпти.

    Элёржон Эҳсонов,

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси

    Жамоатчилик билан алоқалар бўйича

    етакчи маслаҳатчиси.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates