“Умра” зиёратчиларини сарсон қилган туристик компанияга қонуний чора кўрилмоқда

    Туризм 5 январ 2024 1184

    Ижтимоий тармоқларда Мадина шаҳрида 100 дан ортиқ "Умра" зиёратига борган ҳамюртларимиз кўчада қолиб, сарсон бўлаётгани ҳақида видеохабарлар тарқалган эди.

    Туризм қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли қонуний чоралар кўрилмоқда.

    Ҳозирги вақтда зиёратчилар меҳмонхонага жойлаштирилган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармасига захира қилиб қўйиш ҳамда ушбу маблағларнинг етарли миқдорини таъминлаб борилиши белгиланган.

    Мазкур қарорга мувофиқ, тегишли туроператор томонидан жамғармага захира қилиб қўйиладиган 100 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлардан унинг “Умра” хизматларини сифатсиз кўрсатишидан жабр кўрган зиёратчиларга етказилган моддий ва маънавий зарар ўрнини қоплаш учун суд қарорига мувофиқ фойдаланилиши белгиланган.

    Шунингдек, “Умра” хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ фаолият устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Туризм қўмитаси ўз расмий веб-сайтида (https://umra.uzbektourism.uz/u...) “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар рейтингини шакллантириш учун тегишли ахборот модулининг ишга туширилгани ва маҳаллий туроператор жамоатчилик томонидан берилган овозларга кўра рейтинги аниқланмоқда.

    Шу билан биргаликда, лицензияга эга бўлмай “Умра” тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланаётган 23 та тадбиркорлик субъектларига камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланиб, кўрсатмалар берилди.

    Белгиланган муддатларда камчиликларни бартараф этмаган “Орзу Травел” МЧЖ, “Ласточка – Планета” МЧЖ, “Премиер Вандерлуст” МЧЖ, Бобиссалам-Травел” МЧЖ, "Муслим-Тоур МТ” МЧЖ, “Дельта Смарт Прожеcт” МЧЖларнинг “чиқиш туризми” фаолияти билан шуғулланишга асос бўлган лицензиялари амалдаги қонунчиликка асосан 10 кун муддатга тўхтатилган бўлса, “МГ ТУР” МЧЖнинг лицензияси бекор қилинди."

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates