Замонавийлик ва изчиллик — “Микрокредитбанк” АТБ фаолиятида ўз аксини топмоқда

    Молия 20 сентябр 2024 356

    Пойтахтимизда “Микрокредитбанк” АТБ томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда банк томонидан кредитлаш, трансформация жараёни, тақдим этилаётган янги хизматлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Банкларнинг ҳар бир маҳалла ва хонадонга кириб боришини таъминлаш, одамларни тадбиркорликка чоралар, бандлигини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири саналади. Зеро, бу орқали жойларда тадбиркорлик субъектлари пайдо бўляпти. Узоқ қишлоқларга замонавий хизматлар кириб боряпти. Бунга “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки томонидан амалга оширилаётган ишлар мисол бўла олади. Яъни банкнинг 2025 йилгача ривожлантириш стратегияси бўйича ишлаб чиқилган “йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар ижросининг таъминланиши натижасида жорий йилнинг 8 ойида банк капитали қарийб 4 триллион сўмга, умумий активлари 23 триллион сўмга, кредит портфели 16,3 триллион сўмга, банкдаги умумий депозитлар қолдиғи эса 6,9 триллион сўмга етди.

    Жалб қилинган ресурслар ҳамда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 133 578 нафар аҳоли вакили ҳамда тадбиркорлик субъектларига 5 триллион сўм кредит ажратилиб, қарийб 206 минг кишининг бандлиги таъминланди.

    Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 1 триллион 508 миллиард сўмдан ортиқ кредитлар ажратилиши натижасида 90 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Ажратилган кредитлар қуйидаги тармоқла бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, қишлоқ хўжалига 755 миллиард сўм, хизмат кўрсатишга 409 миллиард сўм, ишлаб чиқаришга соҳасида 344 миллиард сўм йўналтирилгани аён бўлади.

    Ушбу кредитларнинг 575,5 миллиард сўми 33 176 нафар ёшлар ҳамда 772,5 миллиард сўми 51 735 нафар хотин-қизларнинг лойиҳалари учун тақдим этилгани ҳам эътиборга моликдир. Алоҳида таъкидлаш жоизки, хотин-қизларга ажратилган кредитлар ҳажми 2023 йилга нисбатан 1,3 баробар ортган.

    Оилавий тадбиркорлик йўналишида имтиёзли кредит маблағига эҳтиёжи бор аҳоли ортиқча вақт сарфламасдан банкнинг “Маврид” иловаси орқали кредитга ариза юбориш имкони яратилган. Бунинг учун банкнинг “Маврид” иловаси ҳамда oilakredit.uz платформасини интеграция қилиш жараёнлари якунига етказилди.

    Оилавий тадбиркорлик дастурлари билан бирга паррандачилик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада ушбу мақсадда 206,8 миллиард сўм кредитлар ажратилиб, 26 та паррандачилик корхонаси таъминланди.

    Президентимизнинг ташаббус ва топшириқлари асосида бутун иқтисодиёт комплексининг фаолияти мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини ҳамда доимий даромад манбаини таъминлайдиган иш ўринларини яратишга йўналтирилган. Бунинг учун 4 та — Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибаси яратилиб, шу асосда бутун мамлакатимизда, ҳар бир туман, ҳар бир маҳаллада ишлар ташкил қилинмоқда.

    Иқтисодиёт тармоғининг бир бўғини бўлган “Микрокредитбанк” томонидан ҳам ушбу йўналишда, яъни маҳаллабай тизими асосида бир қатор ишлар амалга оширилди.

    Биринчидан, “Сайхунобод тажрибаси” бўйича банкка бириктирилган 1 230 та маҳалладаги 7 767 та хонадонларга жами 136,5 миллиард сўмлик лойиҳа пакетлари етказиб берилиши натижасида 15 844 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.

    Бунда танланган хонадонларга 37 гектар (1,6 мингта хонадон) ихчам иссиқхона, 34 гектар учун боғдорчилик кўчатлари, 154 минг бош парранда, 7,1 минг дона асалари қутилари, 12,7 минг бош чорва моллари етказиб берилди. Йил якунига қадар лойиҳа пакетлари тақдим этилган хонадонлар сонини 2 баробарга ошириш режалаштирилган.

    Иккинчидан, “Уйчи тажрибаси” асосида банк мижозлари, тадбиркорлар иштирокида жами 337 маротаба учрашувлар ўтказилиб, тадбиркорларнинг 5 516 та мурожаатлари ижобий ҳал этилиб, 61 987 та иш ўрни яратилди.

    Шунингдек, 903 миллиард сўм кредит ҳисобига 29 049 та микролойиҳа рўёбга чиқарилди. Бунинг ҳисобига 52 140 нафар янги иш ўрни яратилди.

    Ушбу микролойиҳаларнинг 4 796 таси саноат, 12 445 таси хизмат кўрсатиш ва 11 808 таси қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келади.

    Йил якунига қадар 144 миллиард сўм банк кредити ҳисобига 11 608 та микролойиҳаларни амалга ошириб, 96 912 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

    Учинчидан, “Ғиждувон тажрибаси” асосида банк томонидан Ғиждувон тумани “Гулистонобод” МФЙдаги “Ortiq Dilnavoz” МЧЖга 150 ўринли тикув цехи қуриб берилиб, туташ маҳаллалардаги 150 нафар ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

    Бу каби ишлаб чиқариш бино-иншоотлари туманнинг яна 20 та маҳаллаларида қурилиб, маҳаллий тадбиркорларга 20 йилга бўлиб тўлаш шарти билан ажратилади. Натижада, туманнинг 3 мингдан зиёд аҳолиси иш билан банд қилинади.

    Бундан ташқари, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Найнаво маҳалласидаги касб ҳунарга ўқитиш маркази ҳудудида жойлашган 3 қаватли ишлаб чиқариш биноси таъмирланиб, “Zinnur Tex Invest” МЧЖга тикув-трикотаж цехи ташкил қилиш учун ижарага берилди. Ҳозир 100 нафар хотин қизларни иш билан таъминлаган, корхона фаолиятини тўла қувватга олиб чиққандан сўнг 400 та янги иш ўринлари яратилади.

    Тўртинчидан, “Зарбдор тажрибаси” асосида банкка бириктирилган Хива шаҳрининг “Гарвук кўл” массивида замонавий туризм мажмуаси ташкил қилинмоқда.

    Ушбу комплексдаги 1 та 29 ўринли ва 3 та 7 ўринли меҳмон уйлари, 1 та 250 ўринли миллий таомлар ресторани ва савдо дўкони, 1 та кафе ва савдо дўкони, 1 та икки қаватли 270 ўринли Европа ресторани ва 1 та яхна ичимликлар кафеси (бар)ни қуриб фойдаланишга топшириш учун “Микрокредитбанк” томонидан 150 миллиард сўм маблағ ажратилди.

    Шунингдек, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 1 000 та иш ўринли лойиҳани амалга ошириш бўйича қиймати 10 миллион доллар (банк кредити 6 млн доллар) бўлган “Food truck”, “Street Food”, “Busines Place”, умумий овқатланиш, ширинликлар ва кофе тайёрлаш ва савдо шохобчалари тармоғини ташкил қилиш режалаштирилган.

    Кейинги муҳим йўналиш, ёшларни таълим олишига, олий ўқув юртлари талабаларини молиявий қўллаб қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мисол учун, 2024 йилнинг ўтган даврида 13 589 нафар талабага жами 113,5 миллиард сўм миқдорида таълим кредитлари ажратилди. Эътиборлиси, ушбу маблағнинг асосий қисми, яъни 88,8 миллиард сўми айнан 10 976 нафар хотин-қизларнинг таҳсил олишлари учун фоизсиз кредитлар ажратилди.

    Шунингдек, аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида

    3-чоракда 272 та мижозга жами 82,7 миллиард сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратиб берилди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, банк томонидан жисмоний шахсларга 20 дан ортиқ турдаги сифатли ва жозибадор банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

    Банк трансформацияси жараёнлари натижасида 2024 йилда хизмат нуқталари сони 574 тага, хизмат турлари сони 102 тага, банкоматлар сони 826 тага етказилиб, 24/7 шохобчалар сони 437 тага етди, банкимиз томонидан ўтган даврда 2,38 миллиондан ортиқ мижозга хизмат кўрсатилди. Шунингдек, жисмоний шахсларга масофавий хизматлар кўрсатиш ҳажми кескин оширилди. Кредитлаш тизими автоматлаштирилиб, кредит ажратиш жараёнида инсон омили иштироки камайтирилди, автоматлаштирилган кредитлар тури ҳамда сони ортган. Жисмоний шахслар учун “Mavrid” янги мобил иловаси, мижозбай ишлаш учун CRM тизими, скоринг ва кредит конвейери тизимлари жорий қилинди.

    Банкда амалга оширилган рақамлаштириш ҳамда трансформация чора-тадбирларида инсон омилисиз кўрсатиладиган банк хизматларидан онлайн фойдаланувчи жисмоний шахслар улуши 60 фоизга, тадбиркорлар улуши 77 фоизга ошди.

    “Микрокредитбанк” келгусида ҳам аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига замонавий, сифатли банк хизматларини доимий равишда кўрсатилишини таъминлайди.


    Банк ахборот хизмати


    Реклама

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates