Учрашувда мамлакатимиз темир йўл транспорти соҳаси ва инфратузилмасини ривожлантириш доирасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар муҳокама этилди.
Музокараларда ушбу йўналишдаги лойиҳаларни банк молиявий кўмагида амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, Ўзбекистонга 6 та тезюрар электропоездларни етказиб бериш лойиҳасининг жорий ҳолати ҳамда Тошкент – Самарқанд тезюрар темир йўли қурилиши лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.