Ўзсаноатқурилишбанк экологик барқарорликни таъминлашда энг ташаббускор банк сифатида эътироф этилди

    Шу йилнинг 9 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзсаноатқурилишбанк тизимида "яшил" иқтисодиётга ўтиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Унда 2019-2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегиясида табиий ресурсларни асраб-авайлаш, иқтисодиёт тармоқларида тежамкор воситалар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кучайтириш, умуман, саноатлаштиришни йўқотишларсиз амалга оширишга қаратилган қатор чоралар, халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда "Экологик ва ижтимоий хавфларни бошқариш тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси" ишлаб чиқилгани, корпоратив ва чакана, кичик ва ўрта бизнес тоифасидаги мижозлар учун "яшил" кредитлар жорий этилгани хусусида сўз борди.

    – ESG тамойиллари ва энергия сиёсати асосида иш юритиш банкнинг мижозлар ва ҳамкорлар билан "яшил" иқтисодиёт мезонлари асосида ҳамкорлик қилишини назарда тутади, – дейди "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Бошқарув раиси ўринбосари Фаррух Абдураҳмонов. – Мазкур ҳужжатларга кўра, экологик, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги умумжаҳон миқёсда кузатилаётган глобал муаммолар ечими ўрганилади. Бу банкнинг иқлим ўзгариши даражасини пасайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари натижадорлигини оширишга, катта миқдорда маблағ ва ресурсларни тежашга хизмат қилади.

    Жорий йилнинг ўтган даврида банк томонидан 410дан зиёд «яшил» лойиҳалар молиялаштирилди. Натижада қарийб 800 минг МВт электр энергияси, 38 минг метр куб сув, 107 минг метр куб табиий газни тежашга ҳамда атроф-муҳитга чиқаётган иссиқхона газларини 320 минг тоннага қисқартиришга эришилиб, 6 800га яқин иш ўрни яратилди.

    Тадбирда банкнинг ижтимоий-экологик дастурлардаги иштироки хусусида ҳам сўз юритилди.

    – Экотизимни сақлаш ва мустаҳкамлашда ҳар бир шахс дахлдорлик ҳис-туйғулари билан яшаши, ҳисса қўшиши ҳаёт-мамот масаласидир, – дейди "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг "Green banking" департаменти директори Бобур Султонмуродов. – Банкимиз жамоаси Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган "Яшил макон", "Долзарб 40 кунлик" ҳамда "Автомобилсиз кун" сингари кўплаб жамоат лойиҳаларида фаол қатнашиб келмоқда. Хусусан, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида жорий йил баҳор мавсумида жами 90 минг туп, кузги кўчат экиш тадбирида 76 минг туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилди. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғ ва тоғ олди ҳудуддаги 11 гектар ер майдонига 5,5 минг туп бодом кўчати, пойтахтимиздаги "Барҳаёт" маҳалласида эса, 200 туп мевали дарахт экиб, "Яшил боғ" яратди. "Зомин" қўриқхонаси ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида иштирок этди.

    Анжуманда банк раҳбарияти ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази мутахассислари, журналистлар иштирок этиб ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

    Шунингдек банк фаолиятида барқарор "яшил" иқтисодиётни барпо этишга кўмаклашиш саъй-ҳаракатлари давомли эканлиги таъкидланди.

    Реклама

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates