Зангиотадаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматни ўтаётган қашқадарёлик йигит вафот этди

    Ташвишли хабар 17 январ 2023 2520

    Бош прокуратура суриштирув бошлади.

    Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмда хизмат ўтаётган 20 ёшли Миржалол Имомов 12 январь куни уйига ўлик ҳолда қайтарилди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Тошкент ҳарбий прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини бошлаганини маълум қилди.

    Аниқланишича, у 2003 йилда туғилган ва Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги «Худойзот» маҳалласида истиқомат қилган. Йигитнинг яқинларига унинг вафоти ҳақида 11 январь куни хабар берилган.

    Марҳумнинг онаси йигит 2022 йил 4 май куни ўз хоҳиши билан ҳарбий хизматга жўнатилганини билдирди. У охирги марта оила аъзолари билан Янги йил кечаси телефон орқали суҳбатлашган. Янги йил тонгида телефон қилиб, яқинларини табриклаган. Ўзининг аҳволи яхши эканини айтган ва хизмат муддати тугашига 3 ойгина қолгани, март ойида уйга қайтишини маълум қилган.

    «Қуролли кучлар Суд тиббий экспертиза маркази мутахассислари томонидан тиббий экспертиза ўтказилган ҳамда Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текшириш натижаси ҳақида қўшимча ахборот тақдим этилади», — дейилади Мудофаа вазирлиги расмий муносабатида.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates