Ижтимоий тармоқларга “Заправка рекетлари” сарлавҳаси остида жойланган видеохабар юзасидан Андижон вилояти, Олтинкўл тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, “SIFATLI METAN GAZ” МЧЖ автомобилларга газ қуйиш шохобчасига навбатсиз киритаётган 2 нафар шахслар шу туманда яшовчи К.Ў ва С.О.лар экани аниқланган.
Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194-модда 1-қисми ҳамда 200-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний тартибда кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман судига юборилган.
2022 йилнинг 12 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди томонидан К.Ў ва С.О.ларга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, уларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, — дейилади баёнотда.