Ҳодиса “Cити Молл” савдо марказида содир бўлган. Номаълум шахс эскалатордан тушаётган одамни сабабсиз орқасига тепган. Олдинроқ ижтимоий тармоқларда воқеа акс этган видео пайдо бўлди.
Қарағанда вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси жабрланувчининг аҳволи юзасидан маълумот берди. Маълум бўлишича, эркак шифокорлар кўригидан ўтгач, уйига кетишга рухсат берилган.
“Эскалатордан тушиб кетган эркак амбулатор даволанишга жўнатилди. Ҳозир унинг аҳволи барқарор”, дейилади вазирлик хабарида.
Полиция томонидан Қарағанда шаҳрида яшовчи 25 ёшли фуқарога тан жароҳати етказиш далили бўйича Жиноят кодексининг 293-моддаси 1-қисми “Безорилик” билан жиноят иши қўзғатилган.
Полиция одамни эскалатордан итариб юборган 31 ёшли эркакни топди. Қўлга олинган шахс ўзини яхши тутмаган ва у психоневрологик диспансерга жойлаштирилган, деб хабар берди tengrinews.kz.