“Зарафшон” миллий табиат боғидаги 11 та ноқонуний қурилма буздирилди

    2021–2022 йилларда Самарқанддаги “Зарафшон” миллий табиат боғи ҳудудидаги 39,8 гектар ер майдони 57 нафар жисмоний ва юридик шахсга ижара битими ҳамда шартномага асосан дам олиш маскани қуриш учун ажратиб берилганлиги аниқланди. 

    Айни дамда боғда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан фуқаролик ва иқтисодий суд қарорларига мувофиқ 11 нафар фуқаро ва юридик шахс томонидан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни бузиш ишлари олиб борилмоқда.

    Миллий боғ ҳудудидаги оғир реконструкцияли бинолар, девор ва тўсиқлар босқичма-босқич махсус техникалар ёрдамида бузилмоқда.

    Қолган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура жиноий иш қўзғатиб, қўшимча тарзда ўрганиш ишлари олиб бормоқда.

    Бундан ташқари, ноқонуний қурилмалар буздирилиб, ўрнига дарахт экилди.

    Шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура ва "Зарафшон" миллий табиат боғи масъуллари ҳамкорлигида миллий боғ ҳудудида бузилган бинолар ўрни тезкор тартибда тозаланиб, қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб кетилмоқда ва ўрнига манзалари дарахтлар экилиб, ҳудудда яшил боғлар барпо этилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates