Зардўзлик ва заргарлик халқаро фестивали Хитой ОАВлари диққат марказида

    Бухорода ўтаётган зардўзлик ва заргарлик халқаро фестивалида дунёнинг 58 мамлакатидан 200 иштирокчи қатнашмоқда.

    Хитойнинг етакчи давлат ахборот агентлиги – “Синьхуа” бугун “Дунё” ахборот агентлиги маълумотларига таяниб ёзишича, Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳри 21 майдан 25 майгача давом этадиган Зардўзлик ва заргарлик халқаро фестивалига мезбонлик қилмоқда.

    “Тадбирнинг асосий мақсади кўп қиррали ўзбек миллий ҳунармандчилигини янада кенгроқ намойиш этиш, халқлар ўртасида бу йўналишда ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш, дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашдан иборатдир", деб ёзади “Синьхуа”. -Фестивалда дунёнинг 58 мамлакатидан 200 нафардан ортиқ иштирокчи, тўққиз нафар фахрий меҳмон, тўрт нафар юқори мартабали хорижий давлат арбоби иштирок этмоқда”.

    Фестиваль доирасида “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатининг ривожланиши истиқболлари” мавзусига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Унда 22 мамлакатдан 33 нафар хорижлик ва 20 нафар ўзбекистонлик олимларнинг иштирок этиши кутилмоқда, дея қўшимча қилади агентлик.

    “Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши кўҳна Бухорога Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилгани тўғрисида гувоҳнома тақдим этади”, дея хулоса қилади “Синьхуа” ахборот агентлиги.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates