Захарова: Россия Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни кўриб чиқмоқда

    Олинган маълумотлар белгиланган тартибда Тошкентга юборилади, деди Россия ТИВ расмий вакили.

    Россия томони Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни диққат билан кўриб чиқмоқда ва ўзбекистонлик ҳамкорларнинг тегишли сўрови ваколатли органларга етказилади. Олинган объектив маълумотлар белгиланган тартибда Тошкентга юборилади, деди ТАССга Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

    Аввалроқ Ўзбекистон дипломатик хизмати матбуот котиби Аҳрор Бурхонов мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Россияда ўзбек фуқароларига нисбатан тинтувлар ўтказилаётгани ва гўёки нотўғри муносабатда бўлаётганидан хавотирда экани, шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россия Ташқи ишлар вазирлигига тушунтириш беришни сўраб нота юборганини маълум қилганди, деб хабар беради tass.ru.

    “Ўзбекистон элчихонасидан нота олингани муносабати билан биз ундаги маълумотларни синчиклаб ўрганмоқдамиз. Шуни таъкидлашни истардимки, бизда ҳуқуқ-тартибот ва бошқа хизматлар орқали тўғридан-тўғри алоқа каналлари мавжуд. Иттифоқчилар ўртасидаги анъанага кўра, суҳбат самимий бўлиб, ҳар қандай сигнал синчковлик билан кўриб чиқилади. Ўзбекистон томонининг юқорида қайд этилган сўрови бўйича олинган маълумотлар ваколатли органларга белгиланган тартибда етказилади”, деди дипломат.

    “Аввало, Ўзбекистон билан мустаҳкам иттифоқчилик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари мавжудлигини ва икки томонлама муносабатларимизнинг барча мавзуларига шу нуқтаи назардан ёндашаётганимизни таъкидламоқчимиз”, деди дипломат.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates