Америка оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, у бу ҳақда тарафдорлари олдидаги нутқида маълум қилган.
“1-январда мен Нью-Йорк шаҳри мэри сифатида қасамёд қиламан”, деди у.
Икки ойдан камроқ вақт ичида мэр тахминан 120 миллиард долларлик бюджетга ва тахминан 8,5 миллион аҳолига эга шаҳарни назорат қилишни ўз зиммасига олади.
Амалдаги Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс 2022 йил бошида қасамёд қилган, унинг ваколат муддати шу йилнинг 31 декабрида тугайди.
Демократ номзод Зоҳран Мамдани Нью-Йорк шаҳри мэрлиги учун сайловда ғалаба қозонди.
CBS News телеканали бу рақамларни бюллетенларнинг 90 фоизи қайта ҳисобланганидан сўнг келтириб ўтди. Мамдани 50,4 фоиз, мустақил номзод Эндрю Куомо 41,6 фоиз, республикачи Кёртис Слива эса 7,1 фоиз овоз олди, деб хабар берди report.az.









