“Зомин” туристик -рекреацион зонасида дор йўли ишга туширилди

    Туризм 27 август 2023 1320

    Жорий йил 25 августда Жиззах вилоятининг Зомин туманида барпо этилаётган “Зомин” туристик -рекреацион зонасида ҳудуддаги илк дор йўли лойиҳаси фойдаланишга топширилди.

    “Зомин” ТРЗ ҳудудида замонавий дор йўли ва кўп қаватли автотураргоҳлар қурилиш ишлари бошланди. Ер участкасининг майдони 2 гектардан иборат бўлиб, лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишлари қиймати 133,3 миллиард сўмни ташкил этди.

    2022 йил июнь ойида Швейцариянинг машҳур компанияси “Bartolet AG” билан дор йўли учун ускуналар етказиб бериш ва монтаж ишлари учун жами қиймати 6,72 миллион евро бўлган шартнома имзоланди.

    Зомин тумани Дуоба қишлоғида барпо этилган “Дор йўли” мажмуасининг “Зомин” осма дор йўли 12 та минорали 11 дона устундан ташкил топган. Хусусан, 11-миноранинг баландлиги 35 метр бўлиб, 8- ва 9-устунлар орасидаги энг катта масофа 615 метрдан иборат. Дор йўлининг энг катта қиялиги 42 градусни ташкил этади. Дор йўлининг узунлиги 2102 метрдан иборат бўлиб, мижозларни ташиш учун замонавий дизайндаги 36 та кабина сайёҳлар хизматига шай. Максимал ҳаракатланиш тезлиги эса 6 метр секундгачани ташкил этади. Ҳаракатланиш чоғида кабиналар орасидаги масофа 141 метр бўлиб, соатига 1 200 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш имконига эга.

    Таъкидлаш керак, қуйи станциянинг денгиз сатҳидан баландлиги 1 961,1 метр, юқори станцияси эса 2 490,6 метр. Станциялар ўртасида баландликнинг фарқи эса 529,5 метр.

    “Зомин” туристик-рекреацион зонада умумий қиймати 456 миллиард сўмлик тўртта лойиҳанинг иш жараёнлари давом этяпти. Жумладан, кўп қаватли автотураргоҳ, замонавий ресторан, осма кўприклар, битта замонавий соғломлаштириш маркази лойиҳалари амалга ошириляпти. Лойиҳалардан 133,3 миллиард сўмлик замонавий дор йўли (канат) бугун фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    “Зомин” туристик-рекреацион зонасида яқинда фаолият бошлаган туристик объектлар дунё сайёҳларини денгиз сатҳидан 2 400 метр баландликдаги табиат гўзалликларидан баҳраманд бўлишга имконини беради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates