Зулфия мукофотига яна бир йўналиш қўшилди

    Кейинги авлод 7 феврал 2024 1849

    Ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади.

    Президент фармони (ПФ-34-сон, 07.02.2024 й.) билан “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонга ўзгартириш киритилди

    Унга кўра, эндиликда ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади.

    Шунингдек, Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ҳамда унга Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилиши белгиланди.

    Бундан ташқари, мукофотини олиш учун талабгорнинг сўнгги 3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатлар тақдим этилиши белгиланди. (Илгари 2 йил эди)

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates