Қурилиш компанияларининг солиқдан қарзи 1 трлн сўмдан ошди. Шундан 385 млрд сўми 10 та компания ҳисобига тўғри келади. Б у ҳақда солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025 йил 1 август ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш корхоналари сони 1163 тани ташкил этган. Умумий қарздорлик эса 1 трлн сўмдан ошган.
Шундан 385,3 млрд сўми, яъни 38 фоиз солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади:
- “Релиабле Stroy Invest” МЧЖ – 81,5 млрд сўм;
- “Моҳир-Қурувчи” МЧЖ – 65,3 млрд сўм;
- “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ – 63 млрд сўм;
- “ПУ АО УК НАТЕК” – 56,5 млрд сўм;
- “Тамирлаш Қуриш Сервис” МЧЖ – 50,8 млрд сўм;
- “Файз Design” МЧЖ – 18,5 млрд сўм;
- “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ – 13,7 млрд сўм;
- “ДСК Бинокор” МЧЖ – 12,8 млрд сўм;
- “Нова Towers” МЧЖ – 12 млрд сўм;
- “Нефтгазмонтаж” МЧЖ – 11,2 млрд сўм.
Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 393,1 млрд сўмни, Андижон вилоятида 123 млрд сўмни, Навоий вилоятида 82,1 млрд сўмни ташкил этган.









