Матбуот – нафақат кўзгу, балки мудофа, хавфсизлик масала даражасидаги институтдир — Комил Алламжонов

    Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан учрашув ўтказди.

    Маълум қилинишича, нодавлат телеканаллар вакиллари билан навбатдаги учрашувда сўз эркинлиги, миллий контент ва болалар учун сифатли медиа маҳсулотларни яратиш масалаларини муҳокама қилинган.

    Шу ўринда Президентимизнинг матбуот ва сўз эркинлиги борасидаги позициялари жуда қатъийлиги, очиқлик сиёсатисиз тараққиётга эришиш қийинлиги яна бир бор таъкидланди.

    "Албатта, муаммолар кўп. Матбуот эркинлиги юзасидан рейтингларимизда ўзгариш бор. Лекин биз бугун эркин матбуотни ҳуқуқий майдонга олиб чиқмас эканмиз, муаммолар судларда ҳал бўлишига эришмас эканмиз, тараққиёт ўрнига хаос пайдо бўлиши, журналист ёки блогерман деб турли ноқонуний ҳаракатлар, шантаж, фирибгарлик ҳолатларига йўл қўйилиши натижасида жабр кўрган фуқаролар сони ортиб кетишига сабабчи бўламиз. Афсуски, бундай ҳолатлар бўлди. Рейтинг тузилишида шу каби ҳодисалар ҳам таъсир қилди, деб ўйлайман.

    Ривожланиш ҳеч қачон силлиқ бўлмайди. Ўйин қоидаси аниқ-равшан ва ҳамма учун тенг бўлсагина, ривожланиш бўлади. Сўз эркинлиги – бу барчанинг ҳуқуқи. Матбуотнинг ҳам, унда акс эттирилаётган шахсларнинг ҳам. Шу мувозанатни ушлаш муҳим. Демак, ортга йўл йўқ – бу аниқ. Фақат олдинга. Олдинга – ҳуқуқ, меъёр ва қонун доирасида, олдинга.

    Ҳали яна кўп муаммолар бўлиши мумкин ва бу табиий. Лекин бу муаммолар биз бошлаган ислоҳотларга соя солмаслиги керак. Чунки бугунги даврда матбуот – нафақат кўзгу, балки мудофа, хавфсизлик масала даражасидаги институтдир", – деб ёзади Комил Алламжонов.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates