Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан “Қибрайтумангаз” бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди.
“M.O.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг Қибрай туманида жойлашган иссиқхонада 412,2 минг метр.куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 618,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.