Ушбу муассаса тарбияланувчилари орасида яхши спортчилар, фан олимпиадалари ва бошқа турли танловлар ғолиблари ҳам кўпчиликни ташкил қилади.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши томонидан ташкил этилган навбатдаги тадбир А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ёзги таътилига янада мазмун улашиш мақсадига қаратилди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги аквапаркда соғломлаштириш дастури ташкил қилинди.
Биламизки, мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир шароитларда яшовчи, даромади кам оилалар давлат ҳимоясида. Жумладан, давлатимиз етим ва ота-оналарнинг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди.
Шунингдек, оналик ва болаликни муҳофазалаш, болаларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасида юзлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Албатта кўрилаётган чора-тадбирлар бесамар кетмаяпти. 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари орасидан футбол бўйича Жаҳонгир Очилов, рассомчиликда Миржаҳон Ҳакимов ном қозонган бўлса, Севинч Жабборова ашула ва рақс йўналиши бўйича катта муваффақиятларга эришган.
Партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши масъуллари ҳамкорлигида ўтказилган соғломлаштириш акциясида иштирок этган ёшлар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун хорижга жўнаб кетади. Демак, яна бир яхши натижа ва ютуқ учун қадам қўйилади.
Ҳамкорликдаги материал