Бу ҳақда шу йилнинг 30 июль куни соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, тиббий кўриклар давомида мактаб ва боғча болаларининг 30 фоизга яқинида бир неча турдаги касалликлар аниқланган бўлиб, шу йилнинг 1 июль ҳолатига республикадаги 5,9 миллион нафар мактаб ўқувчиларидан 5,7 миллион нафари (96,5 фоизи) тиббий кўрикдан ўтказилган. Шундан 1,3 миллион нафар болаларда (27,9 фоизида) турли касалликлар аниқланди. Уларнинг 81 фоизини соғломлаштиришга эришилди. Шу билан бирга, 2 миллион нафар боғча тарбияланувчиларидан 1,3 миллион нафари (63,5 фоизи) тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 26 фоизида турли касалликлар аниқланган.
Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари ва мактаблардаги 28,4 фоиз болаларда биринчи ўринда қон ва қон яратиш аъзоларида анимея каби касалликлар, кейинги ўринларда эса нафас олиш аъзолари, овқат ҳазм қилиш, эндокрин касалликлари аниқланган.