Бу ҳақда Hindustan Times газетаси хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, поезд эрта тонгда ҳалокатга учраган. Дастлабки маълумотларга кўра, Хаорадан Мумбайга кетаётган тезюрар йўловчи поезди аввалроқ қисман рельсдан чиқиб кетган, шунга қарамай йўлда бўлган юк поездига бориб урилган.
Жароҳатланган йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Расмийлар воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.
Ўтган бир ой ичида Ҳиндистонда бир неча бор шунга ўхшаш темир йўл ҳодисалари қайд этилди. 18 июль куни Уттар-Прадеш штатида йўловчи поездининг бир неча вагонлари рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлганди, 20 га яқин киши жароҳатланганди, деб хабар беради tass.ru.