Волгоград вилоятида поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 52 киши жабрланди

    Волгоград вилоятида (Россия Федерацияси) поезд билан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 52 киши жабрланди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги ўзининг Telegram-каналида.

    Душанба куни тушдан кейин Волгоград вилоятидаги Гремячая – Котельниково участкасида “Камаз” русумли юк машинаси ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида темир йўл кесишмасига чиқиб кетиб, 491-сонли Қозон – Адлер йўловчи поезди билан тўқнашиб кетди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 9 та поезд вагони рельсдан чиқиб кетди, 7 та вагон ағдарилди. Поездда жами 803 нафар йўловчи бўлган, деб хабар беради ria.ru.

    “Вилоят тезкор штаби ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, поезд ҳалокати оқибатида 52 киши жабрланди, айни пайтда Котельниковская туман марказий касалхонасида 21 кишига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, улардан 10 нафари болалардир. Уч кишининг аҳволи оғир: икки нафари Волгограддаги 25-шифохонага ётқизилди, бири (машинист) идоравий муассасада даволаняпти”, дейилади хабарда.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates