Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Аҳмад Назарбеков бугун, 14 май куни оғир хасталикдан сўнг вафот этган. Жаноза намози Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ўқилади.
"Янги Ўзбекистон" — "Правда Востока" газеталари таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.