Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик қилади

    Президентнинг 10.06.2024 йилдаги ПҚ-214-сонли «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида» қарори қабул қилинди.

    «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ МДҲ иштирокчи-давлатларининг суд-экспертлик фаолияти соҳасида мувофиқлаштирувчи кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди. Ҳужжат 2023 йил 13 октябрда Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида имзоланди.

    МДҲ иштирокчи-давлатларда суд-экспертлик фаолияти соҳасидаги шерикликни ривожлантиришнинг асосий мақсади объектив илмий асосланган экспертизалар ва эксперт тадқиқотларини ўтказиш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда ўз давлатлари манфаатларини ҳимоя қилиш муаммоларини ҳал қилишдан иборат.

    Мувофиқлаштирувчи Кенгаш МДҲнинг тармоқ ҳамкорлиги органи сифатида суд экспертизаси органларининг суд-экспертлик фаолиятида ўзаро ҳамкорлик ҳамда халқаро ташкилотлар ва уларнинг тузилмалари билан конструктив ҳамкорликни ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таъминлайди.

    Адлия вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланган.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.06.2024 йилдан кучга кирди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates