«Қурбон ҳайити» байрами муносабати билан чегирмалар эълон қилиди

    Қурбон ҳайити байрами муносабати билан мамлакатимизда 16-17-18 июнь кунлари аҳолининг дам олиш вақтларини мароқли ташкил этиш, ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб этиш мақсадида, бир қатор чегирмалар жорий этилди.

    Жумладан, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан республикадаги 208 та меҳмонхона ва меҳмон уйи хизматлари учун 10-50 фоизгача ҳамда 160 та умумий овқатланиш жойидаги хизматларга 5-40 фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.

    «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларга («Афросиёб» электропоездидан ташқари) 10-20 июнига қадар чипта нархининг тариф қисмидан 15 фоиз чегирма билан таъминланади.

    «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан маҳаллий аҳоли учун зиёратгоҳларга бепул кириши таъминланади.

    Маданият вазирлиги томонидан маҳаллий аҳоли учун юртимиздаги 36 та театрлар ва «Ўзбексирк» давлат муассасасига кириш учун 25-100 фоизгача чегирмалар тақдим этилди.

    Шунингдек, саёҳатларни янада мазмунли ташкил этиш мақсадида, Туризм қўмитаси томонидан ички туризм йўналишидаги 72 та туроператорлар, 681 та гидлар ва ҳудудлардаги 242 та туристик масканлари рўйхати шакллантирилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates