Халқлар дўстлиги куни муносабати билан тадбир уюштирилди

    Байрам муносабати билан Президент матбуот котиби давлат раҳбарининг Ўзбекистон халқига байрам табригини ўқиб эшиттирди ва бир гуруҳ юртдошларимизга "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишонларини топширди.

    Ўзбекистон қадимдан дўстлик ва тинчлик, биродарлик ва қардошлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ришталари улуғланган диёр сифатида жаҳонда шуҳрат қозонган.

    Давлатлар ўртасидаги қадриятларни янада юксалтириш, мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари ўртасида тотувликни мустаҳкамлаш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 30 июль санаси юртимизда Халқлар дўстлиги куни сифатида белгиланди ва кенг нишонланиб келинмоқда, — дейди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов. — Давлатимиз раҳбарининг қутловида бугун дунёда ҳукм сураётган беқарор вазият шароитида мамлакатимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тотувлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлашнинг аҳамияти тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланган.

    Кўпмиллатли ва кўпмаданиятли жамиятни оқилона бошқариш соҳасида Ўзбекистон муҳим тажриба тўплади, бу борадаги фаолиятимиз дунё миқёсида катта қизиқиш уйғотмоқда. Мамлакатимизда миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш сиёсати изчил давом этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates