Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Бугун куннинг биринчи ярмида Президент Россия Федерацияси Ҳукумати раиси ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров билан учрашув ўтказди.
- Ҳафта давомида Давлат раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишельни қабул қилади.
- Бундан ташқари, ҳозирда қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
- 27 октябрь куни давлат раҳбари “Европа Иттифоқи - Марказий Осиё” саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрига ташриф буюради.
- Мазкур иш ҳафтасидан бошлаб ҳудуд раҳбарлари жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича Президент ҳузурида ҳисобот беришни бошлайдилар.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги жорий ва келгуси устувор вазифалар юзасидан муҳокамалар режалаштирилган.