Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳафтада Қозоғистон Республикасига ташриф буюради

    Ҳукумат 10 октябр 2022 2883

    Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди.

    — Бошланган ҳафтада давлатимиз раҳбарининг иш жадвалидан ҳам ички, ҳам ташқи сиёсий масалаларда қатор тадбир, учрашув ва ташрифлар ўрин олган, — деди Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маҳаллий ва хорижлик журналистлар учун ўтказган брифингида.

    Жумладан, 11 октябрь куни давлатимиз раҳбари мамлакатимизга ташриф билан келган Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Миннихановни қабул қилади. Унда ҳудудлараро ҳамкорликни янги мазмун ва аниқ лойиҳалар билан янада ривожлантириш ҳамда амалга оширилаётган ҳамкорликдаги қўшма дастурларни жадаллаштириш масалалари муҳокамаси кўзда тутилган.

    12-14 октябрь кунлари Президентимиз Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилиши, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда “Марказий Осиё – Россия” саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон Республикасига ташриф буюради.

    Ташриф кун тартибида хорижий давлатлар, шу жумладан, Вьетнам Социалистик Республикаси Вице-президенти Во Тхи Ань Суан, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

    Бундан ташқари, ҳафта давомида Президентимиз мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланаган қатор муҳокамаларни ўтказиши режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates