Савдо-саноат палатаси раҳбарияти бу ҳафта Президентга ҳисобот беради

    Мамлакатимизда 7 ноябр 2022 1379

    Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов журналистлар учун навбатдаги брифингни ўтказди.

    Таъкидланишича, бугун куннинг биринчи ярмида Президент Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби З.Пололикашвили билан учрашув ўтказди. Унда 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши кутилаётган Жаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессияси кун тартиби ва ташкилий масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    Куннинг иккинчи ярмида Давлат раҳбари Маҳаллий саноатни янада ривожлантириш борасида мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш юзасидан видеоселектор йиғилишини ҳам ўтказади.

    Шу билан бирга ҳафта давомида Савдо саноат палатаси раҳбариятининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқот” ижроси бўйича Президентимизга ҳисобот бериши кўзда тутилган.

    Мазкур ҳафта тарихий ва бетакрор Самарқанд шаҳри яна бир муҳим халқаро сиёсий тадбирга мезбонлик қилади.

    11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлиб ўтади (ушбу олий даражадаги тадбир 2021 йил Истанбул учрашувида Ташкилот номи ўзгаргандан кейинги Биринчи саммит ҳисобланади).

    Тадбирда 5 та аъзо мамлакат - Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда 2 та кузатувчи - Туркманистон ва Венгрия мамлакатлари раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда.

    Шунингдек, саммитда Ташкилот Бош котиби, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) бош котиби, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси (ТУРКПА) бош котиби, Халқаро туркий академия президенти в.б., Туркий мерос ва маданият фонди президенти, Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши раиси ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

    Тадбир кун тартибидан Ташкилот доирасида сиёсий-иқтисодий, транспорт, маданият ва туризм каби соҳаларда ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалалари муҳокамаси ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

    Самарқанд саммитида 10 дан ортиқ ҳужжат имзо учун киритилиши режалаштирилмоқда.

    Тадбирнинг асосий ҳужжати бу — аъзо мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича мужассамлашган позициялари ўз ифодасини топган Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити Декларациясидир. Унда минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий мулоқотни чуқурлаштириш бўйича қўшма ёндашувлар белгилаб берилган.

    Саммит якунида Ташкилотга раислик бир йил муддатга Туркиядан Ўзбекистонга ўтади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates