Бугун Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси билан учрашди.
"Ишончли ва дўстона мулоқот давомида жорий йилнинг апрель ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммитига кўрилаётган икки томонлама тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдик.
Жаноб Клаар аёлларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.
Шунингдек, у Ўзбекистон ўзининг бой тарихини асраб-авайлашини эътироф этиб, бу доимо ғурур ва миллий ўзликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади," — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида.