Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров бошчилигидаги жамоа Ал-Форобий номидаги Қозоғистон миллий университетида бўлишиб, университетда яратилган шарт-шароитлар, ўқув ишларининг йўлга қўйилиши, иш жараёнини тизимли ташкил этиш, шунингдек, лаборатория хоналари билан танишишди.
Икки олийгоҳ ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шунингдек, Баҳодир Маъмуров Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистондан 200 дан ортиқ олим ва эксперт экологлар, таниқли географлар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчилар қатнашган Турк дунёси географларининг II халқаро конгрессида иштирок этди.
Конгресс доирасида Бухоро давлат педагогика институти ва Ал-Форобий номидаги Ал-Форобий номидаги Қозоғистон миллий университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Келишув доирасида икки томон ижтимоий, гуманитар ва табиий фанлар соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширади.
Ҳамкорлик материали











