Бухоро давлат университети “Times Higher Education Impact Rankings 2025” глобал рейтингидан жой олди

    Бухоро давлат университетининг “Times Higher Education Impact Rankings 2025” глобал рейтингида дунёнинг нуфузли 800 та университетлари рўйхатидан жой олганлиги муносабати билан ҳамда “Битирувчи–2025” Диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

    Бу йил Бухоро давлат университетининг 95 йиллиги нишонланмоқда. Бу азим даргоҳ бир асрга яқин вақт мобайнида минглаб зиёлиларни, олимларни, мутахассисларни етиштириб, илм-фан ва маърифат ривожига улкан ҳисса қўшди. Сўнгги йилларда университетнинг халқаро рейтинглардаги ўрни сезиларли даражада яхшилангани, нуфузли “Times Impact” рейтингида жаҳоннинг етакчи университетлари орасида 601-800 гуруҳидан ўрин эгаллагани, “Greenmetric” рейтингида жаҳонда 447-ўриндалиги, QS Осиё рейтингида эса кучли 900 таликда эканлиги фикримизнинг исботидир.

    Бу натижа университет жамоасининг фидокорона меҳнати, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти ва талабаларнинг интилувчанлиги самарасидир.

    «Қадрли университет битирувчилари! Сизларни университетни муваффақиятли тамомлаб, мустақил ҳаётга – умрингизнинг янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман, — дейди БухДУ ректори Обиджон Хамидов. — Шахсан ўзим, қолаверса, университет жамоаси номидан сизларга катта умид ва ишонч рамзи бўлган дипломлар муборак бўлсин! Оқ йўл сизга, Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари – қадрли битирувчиларимиз.

    Маросимда вилоят ва республика миқёсидаги бир қатор нуфузли меҳмонлар, олийгоҳ раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда ота-оналар иштирок этди.

    Тадбир доирасида БухДУ «Универсал» спорт мажмуаси бош фойесида университетнинг тарихи, талабаларнинг эришган ютуқлари ва ҳаётидан лавҳалар акс этган кўргазма ҳамда расмлар галереяси ташкил этилди. Меҳмонлар Санъатшунослик факультети вакиллари томонидан ижро этилган миллий куй-қўшиқлар садолари остида кутиб олинди.

    Маросим аввалида профессор Ҳ.Т. Артикова БухДУ битирувчиларини самимий қутлаб, университет жамоасини «Times Higher Education Impact Rankings 2025» глобал рейтингида дунёнинг нуфузли 800 та университети қаторидан жой олгани муносабати билан муборакбод этди. Шунингдек, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг битирувчиларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, Топ-1000 лик сертификати тантанали тарзда топширилди.

    Шунингдек, тадбирда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари, биология фанлари доктори, профессор Ҳ.Т. Артикова, «Ўзбекистон Қаҳрамони», Маданият Муҳаммад Исмат фермер хўжалиги раҳбари Муҳаммад Аҳмедов, Бухоро вилоят минтақавий вакили, фалсафа фанлари доктори, профессор А. Амановна, вилоят Кенгаши депутати Шерзод Рахмонов Бухоро вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи У. Наджимидинов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими раҳбари Шодмон Сулаймонов, Бухоро давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Обиджон Хамидов Хафизович ҳамда бошқа олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этиб, битирувчиларга дипломларни тантанали равишда топширдилар.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Бухоро давлат университетини жорий ўқув йилида 51 та таълим йўналиши кундузги шакл бўйича 2549 нафар, сиртқи таълим шакли бўйича 17 та таълим йўналиши бўйича 2335 нафар, жами 4884 нафар талаба бакалавр, 36 та мутахассислик бўйича 215 нафар магистр ўқишни тамомлади.

    Бухоро давлат университетининг ютуқлари ва етиштириб чиқарган малакали мутахассислари билан фахрланишга ҳақли эканлигини яна бир бор намоён этган ушбу маросим барча иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates