Рейтингнинг кўтарилиши давлатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар — макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, давлат корхоналари бошқарув самарадорлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг ижобий баҳоланишини акс эттиради.
Шу иқтисодий ўзгаришлар замирида, жорий йил июн ойи охирида “Навоийуран” давлат корхонаси халқаро молия бозорида 300 миллион доллар миқдоридаги еврооблигацияларни муваффақиятли жойлаштирди. Ушбу операция халқаро инвесторлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди ва корхонанинг глобал капитал бозорларига интеграциясида муҳим қадам бўлди.
Жорий йилнинг 10-июл куни, Fitch Ratings агентлиги томонидан “Навоийуран” давлат корхонаси сифатидаги рейтинги (ГРЕ – Говернмент-Релатед Энтитй) бўйича қўллаб-қувватлаш кўрсаткичини 20 баллдан 30 баллгача ошириб, “кучли” (стронг) тоифа билан бахоланди.
Ушбу рейтинглар “Навоийуран” ДКнинг халқаро молия институтлари билан самарали ҳамкорлиги, молиявий интизоми ҳамда узоқ муддатли ва барқарор ривожланишга қаратилган стратегик мақсадлари мавжудлигини тасдиқлайди.
Ҳамкорлик материали








