"Навоийуран" ДКда 1 ярим йиллик натижалари танқидий таҳлил қилинди ва устувор вазифалар белгилаб олинди

    Саноат 9 июл 2025 808

    "Навоийуран" давлат корхонасида Бош директор Джамал Файзуллаев раҳбарлигида корхона фаолиятининг биринчи ярим йиллик якунлари ва 2025 йилга белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишига оид асосий вазифаларга бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    Йиғилишда Бош директорнинг ўринбосарлари, бош директорнинг маслаҳатчилари, директорлар, бошгарма, бўлим, хизмат ва таркибий бўлинмаларнинг раҳбар ва мутахассислари иштирок этишди.

    Дастлаб корхонанинг сўнгги вақтларда эришган йирик ютуқларига эътибор қаратилди. Хусусан, корхонанинг 300 млн. доллар миқдоридаги 5 йиллик евробондларини 6,70% кўпон ставкасида жойлаштирилганлиги ҳамда Муғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида корхонанинг ваколатхонасини очиш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилгани алоҳида таъкидланди.

    Йиғилишнинг асосий эътибори рақамлар ортидаги реал ҳолатни таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни очиқ муҳокама этиш ва уларни бартараф этиш бўйича қатъий чоралар белгилашга қаратилди.

    Бош директор ўз маърузасида, айрим йўналишларда кўзланган натижаларга эришилмаганини танқидий тилда таъкидлаб, аниқ камчиликларни очиқ кўрсатиб ўтди. Масъулиятни янада ошириш ва шахсий жавобгарликни таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

    Шундан сўнг, 2025 йил охиригача уран ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди. Бош муҳандис А. Сапаров ушбу йўналишдаги амалий ишлар ва режалар ҳақида тўлиқ маълумот берди. Шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш билан бирга, таннархни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидлади. Таклиф ва фикрлар асосида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

    Ишлаб чиқаришдаги айрим муаммоларга тўхталинар экан, муҳокамалар жараёнида таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Улар йўл қўйилган камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот беришди.

    Бош директор томонидан ҳар бир камчилик бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берилди. Бажарилиш ҳолати шахсан назорат қилиниши белгиланди.

    Шунингдек, қўшимча йўналишлар бўйича ҳам ҳисоботлар берилди. Таъминот бўйича директор Л.Ҳамидов корхона эҳтиёжлари учун зарур моддий ресурсларни харид қилиш ҳолати юзасидан ҳамда Меҳнат муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи С.Нурназаров ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ва хавфсизликнинг амалдаги даражаси ҳақида ҳисоботлар тақдим этишди.

    Йиғилиш якунида корхонанинг барча бўлинмалари учун ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш билан боғлиқ барча жараёнлар, хусусан, бурғилаш ишлари ҳажмини ошириш, инвестиция ва экспорт режаларини сўзсиз амалга ошириш, геология-қидирув ишларини кенгайтириш, бурғилаш ускуналарини етказиб бериш, янги қабул қилинаётган ходимларнинг малакасини ошириш, шунингдек, молиявий ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган янги вазифалар ва устувор йўналишлар белгилаб олинди.

    Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, корхонанинг иккинчи ярим йилликда барқарор ривожланиши ҳамда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга тўлиқ эришиш учун мустаҳкам асос бўлиши таъкидланди. Йиғилиш жараёни танқидий руҳда ўтиб, ҳар бир раҳбар ва мутахассис олдига аниқ ва манзилли вазифалар қўйилди.


    "Навоийуран" ДК ПР хизмати


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates