Бунда 15,6 млн кВт⋅соат электр энергияси (32,4 млрд сўм) ва 1,8 млн метр куб табиий газ (5,4 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 37 млрд 921 млн сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 126 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.









