Қайд этилишича, Султон Одил ва Холид Иброҳим ЖЧ-2026 саралаш босқичида миллий терма жамоадаги номақбул хатти-ҳаракатлари учун терма жамоадан четлатилди ва миллий турнирлардаги бешта ўйинга дисквалификация қилинди.
Шунингдек, 21 ёшли Султон Одил (“Шабаб Ал-Аҳли“) ва 28 ёшли Холид Иброҳим (“Шаржа“) миллий турнирларда 5та ўйинга дисквалификация қилинди. Футболчилар айнан қайси қоидаларни бузганига ошкор этилмаган.
БАА терма жамоаси Осиё конфедерациясида бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида гуруҳдаги дастлабки икки ўриндан бирини эгаллай олмади ва саралашнинг тўртинчи босқичида ўйнайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Абу-Дабида БААга қарши ўйинда дуранг натижа қайд этиб, тарихда илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.









