Хусусан, тадбирда “Цзинлэй-1” узоқ масофага учувчи ҳаво ракетаси, “Цзюйлан-3” сув ости кемасидан учириладиган қитъалараро ракета ҳамда “Дунфэн-61” ва “Дунфэн-31” қуруқликдаги қитъалараро ракеталар намойиш этилди.
Бундан ташқари, “Дунфэн-5Ц” стратегик қитъалараро ядровий ракета намойиш этилди.
3 сентябрь куни Пекиндаги Тяньаньмэнь майдонида Япония милитаризми устидан қозонилган Ғалаба ва Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 80 йиллигига бағишланган кенг кўламли ҳарбий парад бўлиб ўтди, унда йигирмадан ортиқ мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди, деб хабар берди belta.by.









