АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо сектори бўйича резолюциясига яна вето қўйди

    АҚШ Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва Исроилнинг минтақага инсонпарварлик ёрдамига қўйган барча чекловларини бекор қилишни талаб қиладиган БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси лойиҳасига олтинчи марта вето қўйди.

    АҚШ Ғазо секторида “зудлик билан, сўзсиз ва доимий” ўт очишни тўхтатишни, шунингдек, Исроилнинг Фаластин ҳудудига гуманитар ёрдам етказилишига қўйган барча чекловларини бекор қилишни талаб қиладиган БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси лойиҳасига вето қўйди.

    Бу ҳақда 18 сентябрь, пайшанба куни Reuters агентлиги маълум қилиб, Вашингтон мазкур ҳужжатга олтинчи марта вето қўйганини қўшимча қилди, деб хабар берди dw.com.

    “АҚШ ушбу қабул қилиб бўлмайдиган резолюцияни рад этади. ҲАМАС учун барча гаровга олинганларни истисносиз зудлик билан озод қилиш ва сўзсиз таслим бўлиш вақти келди. АҚШ бу даҳшатли можарога барҳам бериш учун ҳамкорлари билан ишлашда давом этади”, деди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Морган Ортагус, Трамп маъмурияти қарорини оқлаган ҳолда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates