Хиёбонлар, истироҳат боғлари ва бозорларда хизмат итлари ёрдамида текширувлар олиб борилади

    Энди истироҳат боғлари ва савдо мажмуаларида патрул хизматини фақат милиция ходимлари эмас, махсус тайёргарликдан ўтган хизмат итлари ҳам олиб боради.

    Бу бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия томонидан жамоат жойларида — хусусан, хиёбонлар, истироҳат боғлари ва бозорларда хизмат итларидан фойдаланиш тартибини белгилайдиган қўшма қарор қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ, дастлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида жамоат жойларида хизмат итлари иштирокидаги патрул нарядлари тажриба тариқасида фаолият бошлади.

    Ҳозирда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Кинология бўлими ходимлари “Tashkent City Mall” савдо мажмуаси, “City Park”, “Dream Park” ва “Magic City” каби кўнгилочар масканларда хизмат олиб бормоқда.

    Хизмат итлари ёрдамида жиноятларнинг олдини олиш, фуқаролар ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларга ҳужум қилиш ҳолатларини бартараф этиш, жиноят содир этгандан сўнг яшириниб юрган шахсларни аниқлаш ва ушлаш, шунингдек, қўлга олинган шахсларнинг қочишга уриниши ёки атрофдагиларга зарар етказиш эҳтимоли мавжуд ҳолатларда самарали чоралар кўриш мумкин бўлади.

    Қарорда қайд этилишича, хизмат итларининг патрулда бўлиш вақти ҳаво ҳарорати +30°C дан юқори ёки +1°C дан паст бўлган пайтларда 4 соатдан ошмаслиги белгиланган. Зарурат туғилганда, улар учун кичик ҳажмли махсус волерлар ўрнатиш ҳам режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates