Афғонистондан контрабанда қилинган наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, мамлакат ҳудудидан транзит йўли билан гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтишга уриниш ҳолати фош этилди.

    “Тошкент–Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган, Андижон шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Cobalt» автомашинаси Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Чинор” йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Текширув пайтида салонда бўлган Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида яшовчи 1971 йилда туғилган фуқаронинг ёнидан 4 кг 897 гр “гашиш” моддаси топилди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

    Тергов жараёнида ушбу моддалар Бухоро туманидаги дала майдонидаги хуфия жойдан олингани маълум бўлди. Ушбу ҳудуд кўздан кечирилганда, яна 45 кг 52 гр “гашиш” моддаси сақланган жой аниқланди.

    Ҳозирда икки нафар шахсга нисбатан Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Терговга қадар текширувда маълум бўлишича, қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси аввалроқ Афғонистондан контрабанда йўли билан Бухоро вилоятига олиб кирилган ва Ўзбекистон орқали транзит йўли билан ўтказилиши режалаштирилган.

    Гиёҳвандлик моддалари нафақат инсон саломатлиги, балки жамият хавфсизлиги учун ҳам катта таҳдид туғдиради. Қонунни бузиб, тез бойлик орттиришни истаганлар эса албатта жавобгарликка тортилади.

    Озодликдан маҳрум бўлиш ва оилангиздан ажраб яшашни истамасангиз, бундай жиноий йўлларга қадам қўйманг.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates