Жанубий Корея ва Словакияга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

    Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Жанубий Корея ва Словакияга ишга юборишни ваъда қилган икки нафар фирибгар ашёвий далиллар билан ушланди.

    Маълум бўлишича, Наманган шаҳридаги хусусий бандлик агентлигининг норасмий ишчиси Тўрақўрғон туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари орқали Жанубий Кореяга ишга жойлаштириш эвазига ҳар биридан 2000 АҚШ доллари талаб қилган. У олдиндан 1000 доллар олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қўлга олинган.

    Бошқа ҳолатда эса Намангандаги туристик фирма раҳбари ўз ҳамшаҳарини Словакияга ишга жўнатишни ваъда қилиб, 40 миллион сўм талаб қилган ва олдиндан 600 АҚШ доллари ҳамда 2,8 миллион сўм олган вақтида ушланган.

    Текширувлар натижасида, мазкур шахс аввал ҳам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят учун судлангани маълум бўлди.

    Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates