Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Эрон Савдо, саноат ва қишлоқ хўжалиги палатаси Президенти Ғуломҳусайн Шофеий билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда.
Бўлажак музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасида бизнесни ривожлантириш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.