Тошкент вилоятидаги тиббиёт муассасаларига корея технологияси олиб кирилади

    Зойир Мирзаев кореялик мутахассисларга Соғлиқни сақлаш тизимида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиш таклифини берди.

    Бу бўйича вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Кореанинг Геонгги-до провинцияси Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт бошқармаси бошлиғи Eom Woun Ja бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув чоғида келишиб олди.

    Унда соғлом овқатланиш, диагностика, касалликни эрта аниқлаш каби барча этапларни ўз ичига олган замонавий телемидицинани ривожлантиришда Кореа технологияларидан самарали фойдаланиш, бунда вилоятда фаолият юритаётган 600 дан ортиқ хусусий клиникаларда ҳам жорий этиш таъкидланди.

    Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида жорий этилган тиббиёт суғурта тизими, эндиликда, Тошкент вилоятида йўлга қўйилади. Яъни, аҳолини қийнаётган асосий касалликларни даволашда давлат томонидан кафолатланган бепул, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги режалар кўриб чиқилди.

    Зойир Мирзаев Геонгги-до провинциясининг малакали мутахассисларини вилоятга жалб этган ҳолда, Соғлиқни сақлаш тизимида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиш таклифини берди.

    Шунингдек, вилоятда оналар ва болалар, айниқса чақолоқларни даволаш билан боғлиқ мутахассисларни малакасини ошириш, уйда ётган беморлар парвариши борасида ҳам Кореанинг йўналиши, жумладан, хирургия ва онкология соҳалари бўйича кадрлар алмашиш, улар малакасини ошириш юзасидан икки томони ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates