Sea Breeze лойиҳасининг барча босқичлари тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze курорт мажмуаси қурилишига доир расмий баёнот билан чиқди.

    Қайд этилишича, Бўстонлиқ тумани Ўзбекистондаги энг салоҳиятли туризм ҳудудларидан бири сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўтган йили туманга 12 миллион нафардан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, уларнинг қарийб 300 минг нафари хорижликлардир.

    Бу кўрсаткич ҳудуднинг бугунги кундаги қабул қилиш имкониятидан 4 баробар юқори. Сайёҳлар оқими ўсиб бораётгани, мавжуд меҳмонхона ва дам олиш масканлари етарли эмаслиги эса қатор ноқулайликларга сабаб бўлмоқда.

    Ўтган йили Бўстонлиқда туризм экспорти 325 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Жорий йилнинг июль ойига қадар Бўстонлиққа 230 минг хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Туризмни ривожлантириш орқали даромадларни ошириш Тошкент вилоятининг ўсиш нуқталаридан биридир.

    Шу муносабат билан, «Sea Breeze» курорт мажмуаси лойиҳаси доирасида Чорвоқ сув омбори бўйида 577 гектар ер майдони ва унга туташ 3 минг гектарлик ҳудудда кенг қамровли ишлар режалаштирилган.

    Дам олиш масканлари, чўмилиш ҳавзалари, спорт майдончалари, савдо ва сервис марказлари шулар жумласидан. Шунингдек, халқаро фестиваллар, концертлар ва анжуманлар ўтказишга хизмат қилувчи майдонлар ҳамда икки қирғоқни боғловчи кўприк қурилади.

    Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 10 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши, туризм экспорти 500 миллион АҚШ долларга етиши, чет эллик сайёҳлар оқими эса йилига 5 миллион нафаргача кўпайиши кутилмоқда.

    "Алоҳида таъкидлаш жоиз-ки, ҳудуд аҳолисига очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги лойиҳа доирасида тегишли мажбуриятларни ўз зиммасига олади", — дейилади баёнотда.

    Хусусан, лойиҳа амалга оширилишининг барча босқичлари экология, қурилиш, кадастр ва санитария соҳалари бўйича вилоят тузилмалари томонидан тизимли назоратга олиниши таъминланади.

    Ер участкаларини ажратиш, ижарага бериш ва қайта расмийлаштириш бўйича барча жараёнлар тасдиқланган мастер-режа асосида, экологик талаблар инобатга олинган ҳолда ва очиқ мониторинг шароитида амалга оширилиши назорат қилинади.

    Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган тартибда ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган барча фуқароларга компенсациялар тўланади.

    Шунингдек, вилоят ҳокимлиги мазкур ҳудудда қонунбузарлик, табиатга зарар етказиш ёки жамият манфаатларини зид бўлган ҳар қандай уринишларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини таъминлайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates