"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғин оқибатида 74 млрд сўм моддий зарар кўрилди

    Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Уч қаҳрамон" савдо мажмуасидаги тадбиркорлар билан учрашди.

    Учрашувда ҳоким бозор ҳудудида тадбиркорлик қилиб келаётган фуқаролар, шунингдек, мажмуа ишчи-ходимлари билан мулоқот қилди.

    Мазкур бозор фаолияти шу йилнинг 17 августидан қайта бошлашини маълум қилинди.

    Аввал хабар қилганимиздек, шу йилнинг 11 август куни “Уч қаҳрамон ихтисослашган савдо мажмуаси” МЧЖда ёнғин келиб чиққанди.

    Ёнғин оқибатида А блокдаги 78 та тадбиркор (106 та дўкон), С блокдаги 11 та тадбиркор (19 та дўкон) ва Е блокдаги 48 та тадбиркор (56 та дўкон), жами 137 та тадбиркор (181 та тадбиркор дўкони ва 76 та бўш дўкон) ёнғиндан зарар кўрган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, моддий зарар 74 млрд сўмни ташкил этди.

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тошкент вилояти прокурори Азамат Мирзаевнинг маълум қилишича, ҳолат тафсилотларини аниқлаш, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 40 нафар терговчилар гуруҳи жалб этилган ва бозор ҳудудида сайёр штаб тартибида тезкорлик суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

    Жорий йилнинг 12-13 август кунлари туман ҳокими бошчилигида Жамият маъмурияти томонидан ёнғин оқибатида жабрланган 165 та тадбиркорлик субъектини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини давом эттиришлари учун бозор ҳудудида 63 та бўш турган дўкон, 125 нафар тадбиркорлик субъектига 2 ой муддатга ижара тўловисиз ажратиб берилди ва жойлаштирилди.

    Суҳбат чоғида Зойир Мирзаев бозорнинг келгуси фаолияти хусусида Тошкент метрополитени қарор қабул қилиши тадбиркорларга тушунтирилди. Маълум бўлишича, 2026 йил 1 мартдан бошлаб бу ерда метрополитен учун зарур инфраструктура объекти қурилиши бошланади.

    Бу ҳақда метрополитен раҳбари Раҳмонбек Усмоновнинг телефон орқали берган изоҳи Зойир Мирзаев томонидан тадбиркорларга етказилди.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги тадбиркорларнинг келгуси фаолиятлари учун савдо-саноат палатаси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини, очиқ мулоқотга ҳар доим тайёрлигини билдирди.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates