Тошкентдаги экологияга зарар етказаётган корхоналар Оҳангаронга кўчирилади

    Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида биринчи навбатда, пойтахт экологиясига зарар етказаётган тўқимачилик ва 50 дан ортиқ чарм корхоналари кўчирилишини айтди.

    Эслатиб, ўтамиз кеча Президент Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Тошкент вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан ўтказган йиғилишда Тошкент вилоятидаги бўш ерлар “Тошкент инвест” компанияси ва шаҳарнинг саноат зоналари дирекциясига ажратилиб, экологияга зарар келтираётган корхоналар кўчирилиши айтилганди.

    "Оҳангарон туманида бир неча йиллар давомида ечими топилмаётган жой бор эди, яъни чарм кластерига 15 гектар ер ажратилганди. Коммуникацияга маблағ бўлмагани учун ишга тушмаганди. Бугун Президентимиз бу масалага ечим қилиб берди. Яна 20 гектар ер қўшиб, 35 гектарга етказилди. Бу ерга биз Тошкент шаҳридаги 50 дан зиёд терини қайта ишлаш корхоналарини кўчириб олиб келамиз", деди ҳоким «Ўзбекистон 24» телеканалига интервьюсида..

    Унинг сўзларига кўра, шунингдек, Тошкент шаҳри ҳокимияти учун Оҳангарон сув омбори атрофидан 168 гектар ер Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилади. Бу ерда шаҳарнинг экоҳудуди ташкил этилади. Ушбу ҳудудда Туркия компанияси билан ҳамкорликда камида 600 нафар сайёҳни қабул қила оладиган туристик зона барпо этилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates