Кумушкон тарихига оид ноёб идишлар топилди

    Ўрганишларга кўра, қабр ва ундаги топилмалар II-VI асрларга тегишли бўлиши мумкин.

    Паркент тумани “Кумушкон” МФЙда яшовчи Бахтиёр Жўлановга тегишли хонадоннинг рўпараси – Бирдамлик кўчасидаги йўл четида ичимлик суви ўтадиган полиэтилен қувурларни ер остига кўмиш учун қазилганда, ернинг устки сатҳидан 50 см пастликдан ўтов шаклидаги бўшлиқ очилиб қолган. Бўшлиқдан тўққиз дона сопол идишлар топилган.

    Археологлар томонидан кўрсатилган жой текширилганда баландлиги —1.5 – 1.6 м, диаметри 1.8 – 1.9 м, ички шифти гумбаз шаклида бўлган ер ости қурилмаси қадимий қабр қўрғони бўлгани аниқланди.

    Қабрдан олинган сопол идишлар марҳумларни дафн этиш чоғида қабрнинг четларига қўйиб чиқилган бўлган. Уларнинг барчаси қўлда, яъни кулолчилик чархи ёрдамисиз ясалган. Идишларнинг устига қизғиш рангдаги суюқ ангоб (бўёқ) суртилган.

    Ўрганишларга кўра, қабр ва ундаги топилмалар II-VI асрларга тегишли бўлиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates