2023 йил 22 ноябрь куни соат 11:50 ларда Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 30-км.да, йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг бетон тўсиғига урилиб кетди.
Оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ЙТҲ натижасида автобусда бўлган 1 нафар йўловчи вафот этган. 17 нафар фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилди.
Ҳодисаси юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.